Муфтий Усмонхон Алимов Россияда даволанаётгани маълум бўлди

Муфтий Усмонхон Алимов Россияда даволанаётгани маълум бўлди

Аввалроқ муфтий Усмонхон Алимов навбатдаги даволаниш муолажаларини олаётгани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, муфтий ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда.

«Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда», дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарида.