АҚШ: янги келин тўйидан бир неча соат ўтиб вафот этди

АҚШ: янги келин тўйидан бир неча соат ўтиб вафот этди

АҚШда 26 ёшли Анжелика Дхондуп тўйдан бир неча соат ўтиб вафот этди. Бу ҳақда Peоple нашри маълум қилди.

Тўй маросими 6 август куни Юта штатида бўлиб ўтган. Маросим тугаганидан сўнг, келин ва унинг 20 ёшли укаси тўй совғаларини олиб, байрамни давом эттириш мақсадида уйларига жўнаб кетишган.

Улар катта йўлга чиқишлари билан кутилмаганда қарама-қарши томондан келаётган юк автомобили тўқнашув содир бўлади. Натижасида Дхондуп воқеа жойида вафот этган.

Полиция юк машинаси ҳайдовчисини ҳибсга олган, маълум қилинишича ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Дхондупнинг икки ўғли қолган.