Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади

Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистонда 1—5 сентябрь кунлари дам олиш куни этиб белгиланди.

Фармонга биноан, келаётган байрамда иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.

  • 1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик куни;
  • 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
  • 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
  • 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.