Тошкентга арча ва «газон» керак эмас — Президент нима экиш лозимлигини айтиб ўтди

Тошкентга арча ва «газон» керак эмас — Президент нима экиш лозимлигини айтиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза этишга қаратилган видеоселектор давомида Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш бўйича масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

— Шаҳарнинг ҳамма жойида кўп сув талаб қиладиган арча ва «газон» кўпайиб кетди. Наҳотки, ўзимизнинг шароитга мос кўчат навлари билан таъминлаш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди?

Мисол учун, газон ўрнига йил 12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталар, каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти экиш мумкин-ку? — деди Президент.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида Ортиқхўжаев, Бакиров ва И.Абдураҳмоновга икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда, пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш топшириғини берди.

Бундан ташқари, йил якунига қадар Бўзсув сув иншоотининг бўш турган 40 гектар майдонида «яшил ҳудуд» ташкил этилиши белгилаб берилди. Шу билан бирга икки ой муддатда пойтахтга янги қўшилаётган ҳудудларнинг 1,5 минг гектарида дарахтзор ташкил этиш ишлари бошланади.