Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Мираброр Усмонов реанимацияга ётқизилди

Мираброр Усмонов реанимацияга ётқизилди

Cана : 14-03-2019   /   Жамият   /   кўрилди: 88
Сенатор Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш тизимидаги манба «Дарё»га маълум қилди.

71 ёшли Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик (бронхиал астма) сабаб клиникага ётқизилган. Маълум қилишларича, унинг аҳволи оғир, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. 

«Газета.уз»нинг ёзишича , Усмонов «Эзгу ният» Ўзбекистон—Германия қўшма клиникасига ётқизилган, у кома ҳолатида. Таъкидлаш жоиз, сенатор Мираброр Усмонов 28 февраль куни Сенат 18-ялпи мажлисида иштирок этган эди.

Мираброр Усмонов 2005 йилдан бери Сенат аъзоси ҳисобланади. У 1990—1992 йилларда Ўзбекистон савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

2006—2017 йилларда Ўзбекистон Футбол Федерациясига президентлик, 2013—2017 йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раислик қилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!