Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Интернетда ЙПХ инспекторлари янги формасининг сурати пайдо бўлди

Интернетда ЙПХ инспекторлари янги формасининг сурати пайдо бўлди

Cана : 16-03-2019   /   Жамият   /   кўрилди: 231

Ижтимоий тармоқлар ва айрим Telegram каналларида ЙПХ инспекторларининг янги формаси сурати пайдо бўлди.

                                                                               Фото: Zed News

Zed News Telegram канали маъмурларининг хабар беришича, бугун, 16 март куни ЙПХ инспекторлари янги формасини тажриба тариқасида синовдан ўтказиш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилиши тўғрисида маълум қилганди.

«Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим», - дея айтиб ўтган Рустам Жўраев махсус брифингда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!