Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Собиқ Бош прокурор Қодировнинг ўғли ҳамон қидирувда

Собиқ Бош прокурор Қодировнинг ўғли ҳамон қидирувда

Cана : 23-03-2019   /   Жамият   /   кўрилди: 99
Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, унинг шахси қидирувга берилган. 

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 1974 йили туғилган Алишербек Қодиров Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик»)​ 2-қисми «а» банди​​, 3-қисми «а» банди​, 168-моддаси («Фирибгарлик») 3-қисми «а» банди​, 4-қисми «а» банди​да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланади
ОАВ хабарига кўра, кичик Қодиров Европа давлатларидан бирида, хусусан Испанияда бўлиши мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, Алишербекнинг отаси, 15 йил давомида Бош прокуратурани бошқарган Рашид Қодиров 2015 йили лавозимидан бўшатилганди. У 2018 йил 22 февралда Тошкент шаҳрида қўлга олинган ва тергов фигуранти сифатида сўроқ қилинган. Собиқ Бош прокурор ҳам турли кўринишдаги жиноятларни содир этишда айбланади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!