Бортида «Қайрат» футболчилари бўлган самолёт аварияга учради

Бортида «Қайрат» футболчилари бўлган самолёт аварияга учради

 Бортида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт аварияга учради, деб хабар бермоқда Vesti.kz.

Қайд этилишича, нохуш ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпанияси самолёти аэропортда Renault автомобили билан тўқнашган.

Фото: sportsru_kz

Футбол жамоаси Конфедерациялар кубогининг навбатдаги турини ўтказиб, ушбу рейс билан Бокудан қайтаётган бўлган.

Renault автомобили аэропорт йўлагида қандай пайдо бўлиб қолганига аниқлик киритилмаган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.