Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззах шаҳар ДХМ 4 нафар кам таъминланган оиланинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берди

Жиззах шаҳар ДХМ 4 нафар кам таъминланган оиланинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берди

Cана : 17-04-2019   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 104

Қай даражада мазмунли умр кечираётганингиз атрофдаги инсонларга яхшилик қилганингиз билан баҳоланади. Фақатгина яхши сўзлар, ҳаракатлар туфайли яхши инсон деган номга сазовор бўласиз. Давлат хизматлари агентлиги соҳасида фаолият олиб бораётган инсонларни шундай савоб ишларни қилаётганлар қаторига қўшиш мумкин.

Биргина, Жиззах шаҳар ДХМ ходимлари айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан умумдавлат акцияси доирасида кам таъминланган оилаларга, шароити бўлмаган, боқувчисини йўқотган хонадонларга қандай ёрдам кўрсатишди.

Эркиной Мустафоқулова 1976 йилда уй қурган бўлсада, буни қарангки, 43 йил давомида унинг кадастр ҳужжатлари бўлмаган. Турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг Эркиной опани муаммолар ўз гирдобига тортди. Ўз вақтида қилинмаган ҳаракат катта ташвишга айланиб кетди. Ҳужжат қилиш учун кўп югурди, бормаган ташкилоти қолмади. Ҳамма ҳаракат бесамар деб турганида акция сабаб хонадонига ташриф буюрган марказ ходимлари Эркиной опанинг дардига оро киргандай бўлди. Яшаш шароитини ўрганган марказ ходимлари Эркиной опага ўз маблағлари ҳисобидан беғараз ёрдам кўрсатдилар. Биз билан суҳбатда опа қуйидагиларни сўзлаб берди.

- Шунча вақт ёрдам сўраб кўп ташкилотларга бордим, ҳаракат қилдим. Лекин натижа бўлмаган эди. Раҳмат шу марказда ишлаётган ходимларга. Мени ташвишимни ўз ташвишидек билгани учун, атрофимизда шундай яхши инсонлар кўпайсин.

Ҳозиргача Эркиной Мустафоқулова сингари яна 3 нафар фуқаро мана шундай ғамхўрлик, ёрдам натижасида ўз уйларининг кадастр ҳужжатларига эга бўлишди.

Минг афсуски, орамизда ортиқча маблағларни бесамар ишларга сарф қилаётганлар бор. Маблағингиз борми? Сиздан ёрдам сўраб келган инсонларга беринг. Зеро, биздан фақат яхши ном, яхши ишлар қолсин.



dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!