Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арзимас садақага динни сотиш мумкинми?

Арзимас садақага динни сотиш мумкинми?

Cана : 17-04-2019   /   Жамият, Муносабат, Мақолалар   /   кўрилди: 62

 

Ислом дини инсонларни инсониятнинг душмани бўлган, жамият барқарорлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ёмонликлардан қайтаради. Бугунги кунда жамият барқарорлигига таҳдид солиб келаётган динимизга ёт бўлган "ваҳҳобийлик”, "акромийлар”, "ҳизбут таҳрир”, "ҳизбуллоҳ”, "нурчилар” каби оқимлардан ташқари ўзларини қўй оғзидан чўп олмайдиган самимий, саховатпеша, камбағалпарвар қилиб кўрсатадиган "миссионерлик” ҳаракати аъзолари ҳам инсониятга душманлик қилиш, уруш жанжаллар чиқариш, миллатлар ва динлараро низолар келтириб чиқариш борасида динимизга ёт бўлган оқимлардан ўн чандон хавфлироқдир. Чунки, экстремизм ва терроризм атамалари билан ифодаланадиган динимизга ёт оқимларнинг инсониятга душманлиги совуқ турқи, дўқ пўписаси, қурол яроғи билан очиқдан очиқ кўриниб туради.

Миссионерлик ҳаракати аъзоларининг ишлари эса мутлоқ яширин ва махфий бўлади. Улар асл мақсадларини қаттиқ сир сақлашади. Миссионерлар ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш мақсадида аҳоли орасига беморларга дори-дармон улашиш, камбағалларга моддий ёрдам бериш, талабаларга квартира пулларини тўлаб бериш, ёшларга тунги клублар уюштириш, чет тилларни ўргатиш, ёш болаларни ёзги дам олиш масканларига бепул қабул қилиш, байрам кунлари текин буклетлар тарқатиш каби усуллар билан кириб келишади. Миссионерлар аҳоли орасида юқоридаги санаб ўтилган "қўштирноқ ичидаги” инсонпарварлик ишлари билан халқнинг ишончига кириб олгандан сўнг, ўзларининг асл башараларини очиб, устамонлик билан мусулмон миллатига мансуб кишиларга насронийлик динини қабул қилдиришади. Еган оғиз уялар деганларидай, насронийликни қабул қилмайман деса оғзи мойланиб қолган бечора ноиложликдан исломдек муқаддас диндан чиқиб насронийликни қабул қилади. Шу ерда битта мусулмон бошқа динни қабул қилса нима бўпти?,- битта мусулмон камайгани билан осмон узилиб ерга тушмайдику деган фикр пайдо бўлиши мумкин.Бир мусулмон кишининг бошқа динни қабул қилиши ҳам аслида катта кулфат. Лекин миссионерларнинг мақсадлари миллионлаб мусулмонлардан биттасини ўз динидан чиқаришдангина иборат эмас. Уларнинг "бўлиб ташлаб эгалик қил” деган шиорлари бор. Улар ислом умматидан биттасига насронийликни қабул қилдириб, мусулмонларни иккига бўлиб олиб, мусулмонларнинг душманларини ўз ичларидан чиқариш усулидан фойдаланишади. Мисол учун, бир йигит насронийликни қабул қилган. Иттифоқо унинг отаси оламдан ўтди. У мен насронийликни қабул қилганман. Отамни насронийчасига дафн қилдираман деб туриб олади. Қариндош уруғлар, ака-укалар, маҳалла - кўй ҳар қанча насиҳат қилишмасин у қулоқ солмайди. Чунки орқасида "унинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган катта ташкилот” турганлигини яхши билади. Оталарини асрлар давомида аждодлари амал қилиб келган муқаддас ислом динига мувофиқ дафн эта олмаган, элу халқ олдида шармандаи шармисор бўлган фарзандлар охири уни уйдан ҳайдаб чиқаришга қасд қилишади... Яна уни "ҳомийлари” ўз ҳимоясига олишади.... Мана сизга муаммо кетидан чексиз муаммолар. Бу битта хонадондаги ташвиш. Энди бу ташвиш маҳалла, қишлоқ ёки туман миқёсида бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг... Аллоҳ асрасин.

Ота-боболаримиз ҳаёт кечириш жуда ҳам оғир кечган қатағон, қаҳатчилик, очарчилик йилларида ҳам ўз динини сотишмаган. Бугунги тўкин-сочин, мўл-кўл ризқ, фаровон ҳаёт, қатор моддий ва маънавий имкониятлар бисёр замонда ҳавойи нафс тузоғига илиниб, "арзимас садақа” учун миссионерлар таъсирига тушиб қолишлик, халқимиз ҳам, она Ватан ҳам, Аллоҳ ҳам кечирмайдиган иллат эканлигини ҳеч қачон эсдан чиқармайлик.

Р. Маматқулов - Бахмал тумани бош имом хатиби
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!