Зоминда ДХМнинг яна бир филиали иш бошлади

Зоминда ДХМнинг яна бир филиали иш бошлади

Аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, марказдан узоқда жойлашган ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилаяпти.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ушбу ҳудудда аҳолига кўмак бериш билан бирга, 5-мактаб ҳудудида Зомин туман давлат хизматлари марказининг “Пшоғор” филиалини ҳам ташкил этди. Тумандаги 2-секторга қарашли бинода жойлашган филиалда хизмат олувчилар учун барча шароитлар яратилди. Филиал томонидан шу кунга қадар аҳолига  791 та хизмат кўрсатилди. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилаяпти.

 

 

Бир сўз билан айтганда, ДХМ-Маҳалла-Фуқаро тамойили асосида давлат хизматларининг ҳар бир хонадонга кириб бориши, масофадан туриб электрон хизматлардан фойдаланишни кенгроқ тарғиб қилиш ҳаётий зарурат эканлигини бугун ҳаммамиз ҳис этмоғимиз лозим.

Умумий ҳисобда, Жиззах вилоятида Давлат хизматлари марказларининг филиаллари сони 10 тага етди. Улар томонидан ўтган давр мобайнида 10 минг 165 та хизмат кўрсатилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати