Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Прокуратура «Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди» хабарига муносабат билдирди

Прокуратура «Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди» хабарига муносабат билдирди

Cана : 17-05-2019   /   Жамият   /   кўрилди: 407

Андижон вилояти прокуратураси «Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди» сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан «Дарё»га маълумот берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Аниқланишича, 16 май куни соат тахминан 8:00 ларда фуқаро А.Садриддинов бошқарувидаги Cobalt «Андижон—Шаҳрихон» йўли бўйлаб Асака туманининг «Дастурхончи» маҳалласи ҳудудидан ўтаётганида бошқарувни йўқотган ва йўл четида суғориш ишларини олиб бораётган Асака тумани ободонлаштириш бўлими ишчилари О.П, Ф.Т ва З.Уни уриб юборган. Оқибатда фуқаро О.П ҳодиса жойида, фуқаро Ф.Т шифохонада вафот этган, фуқаро З.У эса тан жароҳати олиб, Асака тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 16 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда (ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин).

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқаролар меҳнатга жалб қилиниши қонунийлиги ўрганилганда, О.П, З.У ва Ф.Т 2018 йилнинг февраль ойидан бери Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг тегишли буйруқларига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишчилар сифатида қабул қилинганлиги маълум бўлди.

Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг ишчиларини Асака туманида «Дастурхончи» МФЙ ҳудудидаги транспорт қатнов йўлининг четида суғоришга жалб қилинишида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига хизмат текшируви ўтказиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

«Шунингдек, хабарда кўрсатилган Жалақудуқ тумани ҳудудида тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги ҳақидаги ҳолат ўрганилди. Ўрганиш давомида тиббиёт ходимлари магистрал йўлни тозалашга ва мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги аниқланди», — дейилади прокуратура ахборотида.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!