Россияда ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда

Россияда ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда

Россиянинг Петербург шаҳрида полициячига ҳужум қилган ва ҳибсга олинганидан сўнг департаментдан қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».

Қайд этилишича, 8 декабр, чоршанба куни ўзбекистонлик ММА жангчиси «Э» маркази тезкор ходимларига қаршилик кўрсатиб, улардан бирини урган. Полиция уни ушлаб, бўлимга олиб борган, аммо эртаси куни у қочишга муваффақ бўлган.

Россия ИИВ Бош бошқармаси хабар беришича, полиция РФ Жиноят кодексининг 327 (сохта ҳужжатларни тайёрлаш) ва 318-моддалари (ҳукумат вакилига куч ишлатиш) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсни қидирмоқда.