Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. “Баёз” ижодий жамоатчилик маркази “Менинг саёҳатим” ижодий танловини эълон қилади

“Баёз” ижодий жамоатчилик маркази “Менинг саёҳатим” ижодий танловини эълон қилади

Cана : 04-05-2017   /   Жамият, Туризм, Қадамжолар, Экология, ОАВ   /   кўрилди: 1367

Экологик журналистикани ривожлантириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича мақолалар сифатини ошириш, Интернет тармоғида юртимиз табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган материалларни сони ва сифатини ошириш, Жиззах вилоятининг экотуризм имкониятларини кенг тарғиб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг XXVI йиллигига бағишлаб   "Баёз” ижодий жамоатчилик маркази 2017 йилнинг 1 майидан 31 августга қадар "Менинг саёҳатим” ижодий танловини эълон қилади.

Танлов барча учун эркин бўлиб, шартлари ҳам жуда оддий. Унда иштирок этиш истагида бўлганлар даставвал, "Sangzor.uz” сайтининг Фейсбукдаги саҳифасига  (https://www.facebook.com/sangzorUz/) LIKE босишлари ҳамда ўз саҳифаларида дўстларига ҳам улашишлари (Поделитсья) шарт. Бу танлов шартларига розилик билдириш ва унда иштирок этишлари учун асос бўлади. Шундан сўнг, Танлов ўтказиладиган муддат давомида вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги табиат манзаралари, қадамжо ва зиёратгоҳларига уюштирган саёҳатларидан олинган батафсил таассуротлари тўғрисида "Менинг саёҳатим” танловига  камида 3 та мақола ёки ҳикоя ёзишлари керак. Ушбу материаллар электрон шаклда h.fozilov2004@list.ru  манзили орқали қабул қилинади. (Иштирокчилар ҳикояларга қўшимча тарзда шахсий электрон почта ва доимий ишлайдиган телефон рақамларини, фотосуратларни илова қилишлари шарт.)

Танловга тақдим этилган ҳикоялар "Sangzor.uz – Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти”нинг янги яратилган "Менинг саёҳатим” танлови саҳифасида эълон қилинади.

Танловда  1-,2- ва 3-ўринларни қўлга киритган 3 нафар ғолиблар ҳамда 1 та рағбатлантирувчи мукофот соҳиби  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тақдирлаш маросимида рағбатлантирилади.

Барча ижодий ишлар 2017 йилнинг 31 августига қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумот учун телефон: +99897 4841134.

(Эслатма: Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг  "Sangzor.uz веб сайтида – Жиззах вилоятининг экотуризм имкониятларини тарғиб этиш” грант лойиҳаси доирасида эълон қилинмоқда. )

"Баёз” ижодий жамоатчилик маркази

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!