Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззахда #XIZMATBEMINNAT лойиҳасига старт берилди

Жиззахда #XIZMATBEMINNAT лойиҳасига старт берилди

Cана : 10-05-2017   /   Жамият   /   кўрилди: 746

ЎзМТДП Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳамкорлигида #XIZMATBEMINNAT ўқув-курслари ташкил қилиш тўғрисида қўшма қарори имзоланди. Барча ҳудудларда бўлганлиги каби Жиззах вилоятида хам мазкур лойиҳага старт берилди.

Жиззах шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини меътодик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 9-мактабда ташкил этилган ўқув-курсларига 13 нафар уюшмаган ёшлар жалб этилди. Мазкур курсга биринчилардан бўлиб ихтиёрий дарс бериш истагини билдирган Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчиси Сардор Ўсаров раҳбарлик қилмоқда.

-Ёшлар орасида истеъдодли, билимли ва изланувчан ўғил-қизлар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо, баъзиларида ўқиш имконияти бор, баъзиларда эса афсуски имкониятлар чекланган. Мен ўзим кўпдан буён шу каби муаммоларнинг ечимини излардим. ЎзМТДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур лойиҳани шахсан мен катта қизиқиш билан қарши олдим. Уюшмаган ёшларни бирлаштириб, уларга таълим беришни мақсад қилгандим. Бу маақсадимни амалга оширишда партиянинг хизмати катта бўлди,- дейди Сардор Ўсаров.

Ташкил этилган ўқув-курсларида ихтиёрий дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-мураббийларнинг барчаси етарли даражадаги тажрибага эга мутахассислар ҳисобланишади.

-Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан мазкур ўқув курсни ташкил этилганлигини эшитиб хўрсанд бўлдим ва биринчилардан бўлиб ўқишга ёзилдим,-дейди Динара Абдуллаева.-Мен айни дамда партиянинг "Ёшлар қаноти” фаоли ҳам бўлиб, бу каби лойиҳаларни ташкил этилганлиги партия ёшларни қўллаб-қувватлаши бош мақсадларидан бири эканлигини англаб етдим.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!