Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Депутат фаоллиги билан олтмиш хонадонга уч миллиондан ортиқ кредит ажратилди

Депутат фаоллиги билан олтмиш хонадонга уч миллиондан ортиқ кредит ажратилди

Cана : 06-06-2017   /   Жамият   /   кўрилди: 646

Сурхондарё вилоятининг Ангор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи фолиятини ижобий баҳолаш ўринлидир. Буни ўз ҳудудларидаги сайловчиларнинг фикридан ҳам билиш мумкин. Ангор туманида "Илғор” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг миннатдор қиёфасидан кузатиш мумкин. Камолиддин Муҳаммадиев ўзи сайланган ҳудуд яъни "Илғор” МФЙ да истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий шароити билан яхши таниш.

Шуни инобатга олган ҳолда "Микрокредит” банкнинг Ангор туман филиалига маҳалладаги кам таъминланган хонодонларга кредит ажратилишини сўраб мурожаат қилади. Депутатнинг олиб борган ишлари самарали якунланиб банкдан ижобий жавоб қайтарилди. Яъни тумандаги "Илғор” МФЙ да истиқомат қилувчи олмиш хонодонга 3 миллиондан кредит пули ажратилади. Депутат ўз ҳаракатларида кам таъминланган аҳоли қатламини домий қўллаб-қувватлаш, деҳқончилик ва боғдорчиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш каби масаларни устувор деб ҳисоблаб, шунга мувофиқ иш олиб бормоқда.

-Бизни ишониб сайлаган халқни муаммоларини ўрганиб, уларнинг оғирини енгил қилиш биз депутатларнинг олдимизда турган улкан вазифалардан биридир, дейди, Ангор туман кенгаши депутати К.Муҳаммадиев. Сайловчиларимизнинг қарашлари ҳам ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Бу нимадан далолат беради, албатта, депутатларимиз ва партиядошларимизнинг тинимсиз меҳнатидан. Бугунги кунда Ангор туманида ЎзМТДПдан сайланган депутатлик гуруҳининг фаолияти ўтган йилгига нисбатан анча жонланганлигини ўзимиз ҳам сезяпмиз. Чунки бугунги сайловчи сизнинг амалий ишларингизга қараб баҳо бермоқда. Ҳар бир хонодонга кириб, улар билан амалий суҳбатда бўляпмиз. Хонодонлардаги муаммоларни ўрганишга, уларни тегишли мутассадди ташкилотларга етказишга ҳаракат қиляпмиз. Куни кеча Президентимизнинг Ўзбекистонда ёнғоқ плантацияларини кенгайтириш бўйича қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Шунга мувофиқ қарор ижросини таъминлаш мақсадида ўзим бошқариб келаётган "Муҳаммад-Содиқ-Саттор” фермер хўжалиги ҳисобидан "Илғор” маҳалласидаги кам таъминланган хонодонларга 5 тупдан олма ва 10 тупдан ёнғоқ каби мевали дарахтлар бепул тарқатилди. Бу ҳам маҳалламизда боғдорчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшиш қолаверса, партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб амалга оширмоқдамиз. Зеро, одамларнинг турмуш тарзи, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаровонлигини бажаришда биз депутатлардан катта масъулият талаб этади.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

Сурхондарёдан Sangzor.uz мухбири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!