Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Миллий тикланиш партияси аъзолари Бухорода маданий мерос объектлари муҳофазаси борасидаги ишларни кўздан кечирдилар

Миллий тикланиш партияси аъзолари Бухорода маданий мерос объектлари муҳофазаси борасидаги ишларни кўздан кечирдилар

сана : 21-06-2017   /   Жамият   /   кўрилди: 644

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятидаги ижросини ўрганишга бағишланган амалий семинар ўз ишини бошлади.

Семинарнинг биринчи кунида ЎзМТДП Марказий кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди.

Иштирокчилар  мазкур қонуннинг вилоятдаги ижросини таъминлаш юзасидан партия гуруҳи томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига олиб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар ижроси юзасидан амалга оширлган ишлар билан танишиш мақсадида Бухоро шаҳридаги маданий мерос объектларига ташриф буюришди.

Ташриф аввали тасаввуф илмининг  улуғ намоёндаси  Нақшбандия тариқати асосчиси, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қадамжосини зиёрат қилишдан бошланди.  34 гектарли тарихий –меъморий мажмуа таркибига кирувчи  ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, Биби Орифа мажмуаси, Даҳмаи Шоҳон (Шоҳлар хилхонаси), Нақшбандия тариқати музейи, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази,  Мир Араб Олий мадрасаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 Шундан сўнг семинар иштирокчилари ЛабиҲовуз мажмуасига  ташриф буюришди.  Мажмуа  Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоси, ҳовузи, Кўкалдош мадрасаларини ўз ичига олган.  Бухоронинг ушбу тарихий маркази ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Саёҳат Шаҳристон бўйлаб, Тоқи Саррофон, Мағокки Атторий масжиди, Тоқи Телпакфурушон, Абдуллохон тими, Улуғбек мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси, Тоқи Заргарон ёдгорлигигача  давом этди.

Саёҳатнинг ҳайрат фалсафаси Пойикалон ансамблида бўй кўрсатди.  Иштирокчиларга IX асрлик           Минораи Калон, Бухородаги биринчи масжид, Масжиди Калон, мусулмон шарқида шуҳрат қозонган  Мир Араб мадрасалари ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар саёҳат давомида Тоқи Телпакфурушон ва унинг ичида жойлашган Хўжа Аҳмадий Парон зиёратгоҳида бўлишди.  Сессияда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ ушбу жой  реконструкция қилиниб, обод масканга айлантирилди. Ҳозирги кунда Арк қалъасининг деворлари таъмирланмоқда.

Иштирокчилар бунга саёҳат давомида ўзлари гувоҳ бўлишди. Арк қўрғони 3 минг йиллик тарихга эга. Ҳозирги кунда ушбу тарихий объектда Бухоро давлат бадиий меъморчилик музе қўриқхонаси фаолият кўрсатмоқда.  Музей қўриқхона ўз таркибига  вилоятдаги 19 та музейни қамраб олган. Музей  қўриқхонадаги умумий экспонатлар сони  125 минг бўлиб, шундан 78 минг 131 таси экспозицияда намойиш этилмоқда.

 

ЎзМТДП Сайловолди платформасида мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни асраб-авайлаш, қайта таъмирлаш  билан бирга бойитиш ҳамда уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш ЎзМТДПнинг барча ташкилотлари, депутатлари ва депутатлик гуруҳлари олдига улкан масъулият юклайди.

Зеро, бой маданий меросимизнинг  боқийлигини таъминлаш, келажак авлодларга бус-бутун етказиш  бугунги куннинг энг долзарб масалалари сирасига киради. ЎзМТДП Марказий кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур амалий семинар ҳам ушбу мақсад ҳамоҳанглигидан иборатдир.

 

                                   Муслима Рўзиева,  ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!