Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззахда партиянинг 9 йиллик юбилейига ёшлар акцияси ташкил этилди

Жиззахда партиянинг 9 йиллик юбилейига ёшлар акцияси ташкил этилди

Cана : 21-06-2017   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 570

2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топди. Орадан роппа-роса    9 йил ўтиб партия томонидан илгари сурилган миллий тикланиш ғоясини қўллаб-қувватловчи ҳайрихоҳлар сони 200 минг нафардан ортди. Партиянинг     9 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси  Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан акция ташкил этилди. Акция доирасида партиянинг вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, "Ёшлар қаноти” фаоллари Жиззах воҳасининг "Илон ўтди” дарасида жойлашган "Амир Темур дарвозаси” яқинида партиянинг қисқа расмий номи "O’zMTDP” ёзувида ободонлаштириш ишларини олиб борди.

-Ёшлар маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ҳамда уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч-осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш каби умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади,         – дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси девон раҳбари Алишер Арипов. - Айнан шу маънода партиямизнинг   9 йиллиги муносабати билан ушбу акцияни ташкил этиш ғоясини илгари сурдик. Қувонарлиси, бу ёшлар ва партия ходимлари томонидан мамнуният билан қабул қилинди. Буни кўнгилли ҳашарчилар сони бир нечтага ортганлигидан ҳам билиш мумкин. Демак, улар партиямиз томонидан илгари сурилган мақсад-вазифаларга ва энг муҳими миллийлик ғоясига содиқ.

Машаққатсиз хеч бир иш бўлмаганидек, акцияда иштирок этган ёшлар бир қатор қийинчиликларга ҳам дуч келишди. Жумладан, белгиланган манзилга етиб бориш учун сувдан кечиб ўтишга тўғри келди. Акция иштирокчилари қўлни-қўлга бериб, "Куч бирликда” шиорига амал қилган холда ҳаракат қилдилар. Акция якунида кўзланган мақсадга эришилди. Эндиликда "Илон ўтди” дарасида жойлашган "Амир Темур дарвозаси” яқинидаги партиянинг қисқа расмий номи "O’zMTDP” ёзувини олис-олис масофалардан ҳам осонгина илғаш мумкин.

IMG_9896

IMG_9940IMG_0139IMG_0133

 

 

Улуғбек Мустафоев, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши  Матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!