ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дўстлик туманида “Очиқ эшиклар куни” тадбирида фуқаролар мурожаатини ўрганди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дўстлик туманида “Очиқ эшиклар куни” тадбирида фуқаролар мурожаатини ўрганди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров  Дўстлик туманида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 9 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда назоратга олинди. Фуқароларларнинг аксарияти ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга мулк ҳуқуқини олиш тўғрисидаги мурожаатларига туман комиссияси томонидан ижобий хулоса берилган бўлиб, бир марталик умумдавлат акциялари тўланган бўлишига қарамасдан ҳамон туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаганлиги, фуқаронинг доимий равишда рўйхатда турмаслиги боис “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича кредит ажратилмаётганидан норозилиги ҳамда Россия,Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан товар олиб киришда божхона тўлов тарифлари ҳақида хабардор бўлиш  каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрстаишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали “мобиль далват хизматлари” кўрсатишнинг  мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланиш давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг йўналишлари  сифатида белгиланган.

Шу мақсадда ҳар ойда бир марта ДХА Жиззах вилояти бошқармаси раҳбариятининг  иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этиш йўлга қўйилди. Ушбу тадбир доирасида  аҳолини қийнаётган масалалар аниқланиб,  мурожаатлар қисқа муддатларда  ҳал этилишига эътибор қаратилган.

Айни пайтда бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида  ташкил этилиши режалаштирилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати