ДХА Ахборот хизмати ходимлари учун тренинг ташкил этилди

ДХА Ахборот хизмати ходимлари учун тренинг ташкил этилди

Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича мутахассислари учун Тошкент шаҳрида 2 кунлик тренинг ташкил этилди.  

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистондаги БМТТД вакиллиги билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, ОАВ учун ахборот материалларини тайёрлаш, ўзаро ҳамкорлик этикаси юзасидан билим ва кўникмаларга бағишланди. 

Ушбу семинар сифатли ахборот-таҳлилий материалларни тизимли ва тезкор тайёрлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини оддий ва халқчил тилда жамоатчиликка етказиб бориш вазифасини бажаришда ўзига хос методик ёрдам бўлиб хизмат қилади. 

 

 

 

 

 

 

 

ДХА тизими ташкил этилганига эндигина 2 йил бўлган бўлса-да, амалга оширилаётган ишлар, таҳлил этишга арзигулик кўрсаткичларга эришилди. Бугунги тренинг эса айнан ушбу кўрсаткичларни медиа тармоқлар орқали ўз аудиториясига тушунарли тарзда етказиш усуллари ўрганилди. 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати