Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси фаолиятига назар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига фуқароларнинг мурожаатлари сони ортиб бормоқда. Бунга одамларнинг Халқ қабулхоналарига бўлган ишонч туйғуси шаклланганидан дарак беради. Зеро, жойлардаги йиллаб ечимини кутган муаммолар ҳал этилди, вақтида ишига эътиборсизлик қилган, лоқайд мансаб эгаларига нисбатан кескин чоралар кўрилди.

Биргина Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхонасига ўтган давр мобайнида 1380 нафар фуқаро мурожаат этди. Мурожаатларнинг 1239 таси ёзма, 141 таси оғзаки тарзда қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Мурожаатларни ўрганиш даврида фуқароларнинг амалдаги қонунлардан хабари йўқлиги, ўз ҳуқуқларини яхши билмаслиги сабабли қабулхонада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг аксарияти ҳуқуқшунос эканлиги ҳисобга олиниб, бевосита шу ернинг ўзида ҳуқуқий маслаҳатлар бериладиган бўлди. Ҳозирги пайтгача 141 нафар мурожаат билан келган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мурожаатларнинг 73 таси пенсия ва нафақалар, 92 таси иш билан таъминлаш, 84 таси электр, газ ва сув таъминоти, 49 таси коммунал тўловлар, 49 таси оилавий (алимент ва оилавий келишмовчиликлар), 9 таси банк ва молия, 262 таси ер, уй-жой билан боҚлиқ эканлиги тўлиқ ҳисобга олинди. Мазкур соҳалар чуқур ўрганиб чиқилди. Умуман олганда, қабулхонага келиб тушган ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, ўрганиб чиқилиши натижасида шаҳарда қайси соҳада камчилик ҳамда нуқсонлар мавжудлиги аниқланади ва уларни бартараф этиш юзасидан шаҳар ҳокимлигига тавсиялар берилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг самараси юқори бўлмоқда. Сайёр қабулларда шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, солиқ хизмати масъул ходимлари билан бирга ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва масалалар бевосита мулоқот давомида ечим топади, саволларга жавоб берилади. Айни пайтгача шаҳар маҳаллаларида 36 та сайёр қабул ўтказилиб, уларда 380 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Шаҳарда фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлари билан ишлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тўртта сектор ташкил этилди. Ушбу секторларга шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари раҳбарлик қилишади.Ҳар бир сектор учун фуқароларни қулай бўлган бинода штаблар ташкил этилиб, уларда масъул ходимлар аҳолини қабул қилишмоқда. Мурожаатлар штабларда ишлаб турган телефонлар орқали ҳам қабул қилиниб, тегишли тартибда ҳал этилаётир.

Қолаверса, секторларда фаолият кўрсатаётган масъуллар белгиланган "Йўл харитаси"га асосан маҳаллалар, кўчаларда бўлиб, аҳоли турмуш шароитини ўрганиб чиқмоқда, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Ана шундай ўрганишлар натижасида ўнлаб ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Уйда бекор ўтирган аёлларни жамоат, фойдали меҳнат ишларига жалб қилиш мақсадида касаначилик фаолияти йўлга қўйилди, уй бекаларининг маҳалла ва жамоат ишларидаги иштироки ортди.

Маҳаллаларда истиқомат қиладиган йигирма саккиз нафар ногиронларга тикув машиналари ва бошқа техника воситалари берилиб, уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратилди.

Инсон ҳаётга фаровон ва бахтли турмуш кечириш, самарали меҳнатдан сўнг фарзандлари даврасида хотиржамлик билан ором олиш, жамиятнинг бир аъзоси сифатида яратилган барча имкониятлардан фойдаланиш, давлатдан миннатдор бўлиб яшаш учун келади. Шундай экан, у яшаётган жамият, у ўзининг онгли ҳаётини бахш этган давлат шахснинг томир уришини сезиши, уни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиши, унинг юрагига қулоқ тутиши лозим. Бинобарин, халқнинг муаммолари, ташвишлари ҳақида қайғуриш эса жамият тараққиётини, фаровонлигини таъминлайди.

Ҳабибулло ТУРҒУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Жиззах шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири

,

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-09-2017, 10:46
0
585

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига