Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Солиқ қарздорлигига эътиборсиз бўлманг!

Солиқ қарздорлигига эътиборсиз бўлманг!

Cана : 07-10-2017   /   Жамият, Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 3246

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, шу билан бирга аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.

Жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахслар томонидан солиқ даври учун ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланади. Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 36-моддасига асосан, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш мажбуриятларини муддатидан илгари бажаришга ҳақли эканликлари ҳам белгилаб қўйилган.

Шу мақсадда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга бу ҳақда доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилганилигига ва тўлов хабарномалари тарқатилишига қарамасдан, ўз вақтида тўланмаган солиқлар миқдори ошиб бормоқда. Биргина Жиззах шаҳрида бир неча марта  огоҳлантирилишларига қарамасдан солиқ тўловларидан бўлган қарздорликни ўз вақтида ёпмаган фуқаролар ва хусусий тадбиркорлардан ундириш чоралари кўрилмоқда.

2017 йилнинг 6 октябрь куни Жиззах шаҳар ДСИ (давлат солиқ инспекцияси) ҳамда  Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими ҳамкорлигида шаҳарнинг А.Навоий, Обод, Заргарлик, Жиззахлик ва Сайилжойи маҳалларидаги катта миқдорда қарздорлиги бўлган солиқ тўловчилардан ижрога йўналтирилган маблағларни ундириш чоралари кўрилди.

Жиззах шаҳридаги собиқ "Кўтарма”, ҳозирги "Обод” МФЙда 8200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти ўз вақтида солиқ мажбуриятларини бажариб келаётган фаол юртдошларимиз саналадилар. Беш қўл баробар бўлмаганидек, улар орасида солиқ тўловларини бир неча йилдан бери тўламасдан келаётганлар учраб туради.  "Минорали” кўчасида истиқомат қилувчи Иқбол Юсупованинг мол - мулк ва ер солиғидан жами қарзи 1 миллион 35 минг сўмни, муддатида амалга ошмаган тўлов учун ҳисобланган пеня эса 60 минг сўмни ташкил этади.  Участка солиқ инспектори ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мол-мулк хатловга олина бошлагач хонадон соҳиблари тўлиқ қарздорликни ёпишга мажбур бўлдилар.

Бундан ташқари, "Заргарлик” маҳалласидаги 21 уйнинг 27 хонадонида  яшовчи Д.Бобоқулованинг мол-мулк солиғидан қарздорлиги  437 минг сўмни ташкил этди. Хонадон соҳиблари қарийб беш йилдан бери тўланмай келаётган солиқ қарздорлигини 3 кун муддатда  тўлаб беришга ваъда бердилар.

"Сайилжойи” МФЙ, "Гулзор” кўчасида фуқаро Қодирқул Эргашевга тегишли нотурар жой биносига 4 йилдан бери солиқ тўловлари амалга оширилмаган. Натижада қарздорлик 15 миллион сўмга етган.  Айни пайтда бинодан ноқонуний равишда ижара шартнома тузмаган ҳолда ижарачилар фойдаланиб келмоқда.  Қурилиш ишлари тугалланмаган, санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган бинода 10 нафар олий ўқув юрти талабалари ижара асосида яшаб келаётганлиги маълум бўлди. Шу куни мажбурий тарзда мол мулк хатловга олиниб, мавжуд қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.

– Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғи солиқлар таркибидаги энг асосий тўловлардан бири бўлиб, фуқаролар бу борадаги бурчларини бажаришлари билан маҳаллий бюджетлар даромадларини тўлдиришга ҳисса қўшадилар, – дейди Жиззах шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосариЗиёдулла Худойқулов. – Энг муҳими, ушбу солиқлардан тушган тушум ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш сингари муҳим масалаларга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга сарфланади. 

Бугунги кунда Жиззах вилояти бўйича (2017 йил 1 сентябрь ҳолатига) Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги жами солиқ қарздорлиги 134,4 млрд.сўмни, шундан 31,5 млрд.сўми (23,4 фоизи) тўлов муддати узайтирилган, 103,0 млрд.сўми (76,6 фоизи) жорий солиқ қарзларини ташкил қилиб, 2017 йил 1 январга нисбатан жами
63,0 млрд. сўмга камайган,

шундан;

-Бюджет бўйича 15,0 млрд.сўмга,

-Пенсия жамғармасидан 29,5 млрд.сўмга,

-Йўл жамғармасидан 13,3 млрд.сўмга,

-Таълим жамғармаси бўйича 5,2 млрд.сўмга солиқ қарзи камайган. 

Жами солиқ қарзининг 41,2 млрд.сўми (30,7 фоизи) Давлат бюджети олдидаги, 74,8 млрд.сўми (55,7 фоизи) Пенсия жамғармаси олдидаги, 15,8 млрд.сўми (11,5 фоизи) йўл жамғармаси олдидаги,
2,9 млрд.сўми (2,2 фоизи) таълим жамғармаси олдидаги солиқ қарздорликларини ташкил этади.

Солиқ қарздорлигининг ўсиши асосан, корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар бўйича ҳисобланган солиқ тўловлари ҳисобига ошган.

Бугунги кунда жисмоний шахсларнинг ер солиғидан қарздорлиги вилоят бўйича 2017 йил 1 сентябрь ҳолатига жами 3 273,0 млн.сўмни, мол-мулк солиғидан эса солиқ қарзи 3 395,3 млн.сўмни ташкил этмоқда, дейди Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Толмас Низомов. Ҳозирда мазкур қарздорликларни қисқартириш чоралар кўрилмоқда.

 

                                       Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик

                                билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

 

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!