Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззах вилоят ИИБ хабар қилади

Жиззах вилоят ИИБ хабар қилади

Cана : 23-10-2017   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 3155

Жиззах шаҳар ИИБга Бахмал тумани, Ўрай қишлоғида яшовчи Маҳбуба Донабоева ариза билан мурожаат этган. У ўз аризасида савдо қилиш учун "Кўк бозор"га келганини, лекин харид қилишга улгурмай кимдир 310 000 сўм пулини ўғирлаганини баён қилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида гумондор шахс ушланиб, жабрланувчига ўғирланган пуллари қайтарилди.Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Хорижий валюталарни исталган банкда айрбошлаш мумкин. Шундай имкониятлар берилганлигига қарамай ҳанузгача валютафуришлик билан шуғулланаётган кимсалар ҳам учраб турибди. Ғаллаорол туманидагиҚизилқўрғон қишлоғида яшовчи Азимов Ботирнинг аризасига биноан ўтказилган тезкор тадбир давомида 100 АЈШ долларини 800 000 сўмга алмаштираётган Шароф Рашидов тумани, "Хайробод" маҳалласида яшовчи фуқаро ушланди. Шу иш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

***

"Фалокат оёқ остида", деганлари тўғри экан. "Жиззах кўприклардан фойдаланиш" корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда юк кўтариш автокранининг мувозанатни сақлаб турувчи тиргаги синиб кетади ва туширилаётган плита шу корхона ишчиси Убайдулла Саидовнинг бошига тегади.Қаттиқ зарб оқибатида У. Саидов жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этади.

Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

***

Тумандаги "Хайробод" маҳалласи, О.Эрматов кўчасида яшовчи пенсионер Собир Нормуродованинг оғилхонасида ёнғин чиққан. Ёнғин оқибатида оғилхона томи ва 100 та сомон тойи ёниб кетган.

Мутахассисларнинг аниқлашича, ёнғин электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан.

***

"Қидирув" тадбири давомида Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди томониданЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси, 1-қисми билан айбланиб, қидирув эълон қилинган "Иттифоқ" маҳалласи 29/5-уйда яшаган Умиджон Холхўжаевнинг яширинган манзили аниқланиб, қўлга олинди. Айни пайтда у шаҳар ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

***

Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув давомида "Куёвбоши" МФЙ мансабдор шахслари томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби қўпол тарзда бузилганлиги аниқланган. Фуқароларга икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун асоссиз равишда 2016 йил августдан 2017 йил июль ойига қадар жами 19 356 811 сўм миқдорда нафақа пуллари тайинланиб, ушбу пуллар ўз манфаатлари йўлида ишлатилган ва талон-тарожга йўл қўйилган.

Туман прокуратурасиЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми "в,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатган.

БобобекМАХРАМОВ,

вилоят ИИБ ТИ ва АТБ инспектори,лейтенант

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!