Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Саробга айланаётган орзулар. Жиззахлик аёл Тайланддан қайтарилди

Саробга айланаётган орзулар. Жиззахлик аёл Тайланддан қайтарилди

Cана : 24-11-2017   /   Жамият, Мақолалар   /   кўрилди: 1078

Бугун дунёда миграция жараёнлари бир мунча фаоллашди. Фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, тадбиркорлик қилиш  ва  бошқа шу каби  мақсадларда   хорижий мамлакатларга чиқиш учун имкониятлари кенгайди. Шу билан бирга айрим трансмиллий жиноятларнинг  ҳам  кескин ортиши кузатилди. Одам савдоси жинояти ҳам шулар жумласидандир.

 

       Ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш каби қилмишлар  мужассамдир.

 

       Энг ачинарлиси шуки, маҳаллаларда ва барча оммавий ахборот воситаларида одам савдосидан жабрланиб қолмаслик ҳақида қайта-қайта огоҳликка чақирилиб келинаётган бўлсада, айрим фуқароларимизнинг орзу-хавасли ҳиссиётлари, ақлларидан устун келаётгандир-ки, ўз эркларини  "одамфуруш” кимсаларга тутқазиб, қўймоқдалар.

 

       Энг оғриқли жойи шундаки, бу жиноий фаолиятнинг қурбонларининг аксариятиниаёллар ташкил этиши ва кларнинг сони тобора ортиб бораётганлигидир.

 

      "Istiqlol  avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази  томонидан хорижий давлатларда одам савдосидан жабрланган хотин-қизларнинг 6 нафари Миграция бўйича халқаро ташкилотининг (IOM) кўмагида оиласига қайтарилдилар. Ушбу   жабрланган хотин-қизларнинг 4 нафари Россия Федерациясидан ва 2  нафари Тайланд Республикасидан  ватанимизга қайтарилди.

 

          Шулар жумласидан, Жиззах шаҳрида яшовчи Назокат(исми ўзгартирилган) исмли 28 ёшли аёл, ўрта мактабни тугатиб, турмушга эрта чиқиб, турмушдан ажраган, 1 нафар вояга етмаган фарзанди ва онаси билан бирга яшаб келган. Онаси ҳам бир неча йиллар олдин турмушидан ажрашган. Назокат ҳеч қаерда ишламай, бўш вақтини ўзига ўхшаган дугоналари билан кўнгилхушлик қилиш билан ўтказиб келган.

 

         Кунларнинг бирида Назокат кафеда навбатдаги базмда ўтирганда "Малика” исмли аёл билан танишиб қолади. У Назокатга ишсиз бекор юриб, ҳаммани кўзига ёмон кўрингандан у билан бирга Тайланд давлатига ишлаш учун кетиб, у ерда бекаму-кўст, тўкин ҳаёт кечиришликни таклиф қилади. Малика Назокатга Тайланд давлатида кафеларнинг бирида официантлик қилиб, бир ойда бемалол 500 АҚШ доллари ишлаб топиши мумкинлигини айтиб, қизиқтиради. Хорижга чиқиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланадиган барча  ҳаражатларни Малика ўзининг ҳисобидан сарфлашини айтади. Назокат ишсизлиги, вояга етмаган фарзандини таъминотини яхшилаш ҳамда маҳалладошларининг унинг юриш-туриш  ҳақидаги тана-дашномларини эшитишдан қутилиш мақсадида  Маликанинг таклифига рози бўлади.

 

       Қисқа муддатда хорижга чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тайланд Республикасининг Бангкокка самолётда бирга учиб кетишади. Бангкок шаҳрига бориб тушишгач, Малика Назокатни кафега официантлик ишига жойлаштирмасдан, асли Озарбойжонлик бўлган "Фатима” исмли исловатхона хўжайинига катта миқдордаги АҚШ доллари эвазига сотиб юборади. Фуқаролик паспорти ва бошқа зарурий ҳужжатларини ҳам Фатимага топширади. Назокат бир неча ойисловатхонада мажбуран фоҳишалик қилиб, кун кечиради. Мунтазам равишда таҳқирланиш ва итоатсизлик қилган вақтида аёвсиз дўппосланишлар оқибатида ҳамда бир кунда 20 дан зиёд мижозларни қабул қилишга мажбурлашлар оқибатида исловатхонадан қочиб кетиш режасини тузади ва бунга муваффақ бўлади.

 

        Бангкок шаҳрининг бир чеккасида жойлашган  рус миллатига мансуб кишига тегишли кичик кафеда қўним топиб, шу ерга фаррош бўлиб ишга жойлашади. Кафеда ишлаб юрган вақтида интернетдаги "Фейсбук” сайти орқали Жиззах вилоятидаги "Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг                 (0371) 222-94-01 рақамли "Долзарб алоқа тармоғи” ҳақида ўқиб қолиб, марказга оиласига қайтишида  ёрдам сўраб мурожаат қилади. Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг саъйи-харакатлари билан 2017 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ва Миграция бўйича халқаро ташкилотининг (IOM) кўмагида оиласининг бағрига қайтарилди.

 

          Назокат оиласига қайтарилгач, марказ томонидан тиббий, рухий, психологик ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди. Натижада саломатлиги тикланди ва уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилдилар.

 

         Мана сиз ҳозир  шаҳвоний эксплуатацияга  ёлланган ёш аёлнинг аянчли тақдири ҳақида қисқача маълумотга эга бўлдингиз, лекин биз билган ва билмаган яна қанчадан-қанча юртдошларимиз одам савдосидан жабрланиб келмоқда.

 

        Одатда  Назокатга ўхшаган  оилавий ахволи оғирлашган, оилавий муҳити  носоғлом, енгил-елпи ҳаётга ўрганган ёхуд, иқтисодий қийинчиликдаги турмуш тарзини яхшиламоқчи бўлган қиз  ва аёллар осойишта ҳаётга  эришиш  учун ўзларини билиб-билмай қурбон қилишади.

 

          Одамларни ёлловчи "одамфуруш” кимсалар ўзларини бўлгувчи қурбонларини мана шундай қалтис вазиятда, мураккаб турмуш тарзини кечираётган ёш қиз ва аёлларни тезда топишади. Уларга ғамхўрлик қилиб, ўзларини халоскор қилиб кўрсатишади. Бахтли тўкин-сочин ҳаёт тақдим қилиш ҳақида ваъдалар беради.  Хорижда юқори  маошли иш борлиги, ҳар ойда  оиласига  мўмайгина АҚШ доллари  жўнатиб туриши, қисқа муддатда уй-жой, машина сотиб олиш мумкинлиги ҳақида  орзу-хавасни келтирувчи ваъдаларни беришади. Охир-оқибатда эса орзу–хавасли  аёлларнинг қисмати  Назокатнинг тақдирига ўхшаб якун топади.

 

Собир Юнусов  - Жиззах вилояти "Истиқлол авлоди” ННТ ҳуқуқшуноси                                                                                          

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!