Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззах цемент заводида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах цемент заводида сайёр қабул ўтказилди

Cана : 06-12-2017   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 538

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ "Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Жиззах цемент заводи ишчи ходимлари ҳамда партия аъзолари билан сайёр қабул ўтказди.

Мазкур ўтказилган сайёр қабулда "Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Жиззах цемент заводи ишчи ходимлари ҳамда партия аъзолари, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ва туман Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабул давомида ижтимоий соҳани ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича жами 15 та мурожаатлар ҳамда таклифлар билдирилди.

Жумладан, Зафаробод тумани, Чимқорғон ҚФЙда яшовчи А.Бердиев хозирги кунда маҳалласи тўлиқ суюлтирилган газдан фойдаланиб келаётганлиги аммо ўзлуксиз табиий газ келадиган газ қувурларини кесиб кетилаётганлигини юзасидан такидлаб ўтди ва ушбу масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати У.Жовбўриев томонидан ўрганиб чиқилиб маъсул бўлган туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этилишини айтди.

Фориш тумани, Учқулоч ШФЙда яшовчи Ж.Наимов маҳалласига кўмир билан таъминланишида муаммолар бўлаётганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Б.Тўраева томонидан ўрганиб чиқилиб маъсул бўлган туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Жиззах шаҳрида яшовчи Ж.Холбоев "Ёшлар иттифоқи” томонидан бериладиган имтиёзли уйлардан бирини олиш юзасидан мурожаат этди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Э.Халматов томонидан ўрганиб чиқилиб маъсул бўлган вилоят мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этилиши айтиб ўтилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлар томонидан депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиб масалаларни ижобий ҳал қилинишига келишилди ва муаммолар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Акбар Якубов

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!