Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арнасойда ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммоларини ўрганиш юзасидан учрашув ўтказилди

Арнасойда ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммоларини ўрганиш юзасидан учрашув ўтказилди

Cана : 06-12-2017   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 402

Арнасой Информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси, вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар коллежи бошқармаси, вилоят алоқа банк, вилоят спорт қўмитаси, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, туман ИИБ ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда туман ташкилот рахбарлари ва ёшлар иштирок этди.

Дастлаб учрашувни туман ҳокими ўринбосари Б.Назаров – Бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида таъкидлаб, ёшларни қийнаётган муааммо ва масалалар борасида уларга юзланди.Ёшлар тамонидан билдирилган китоб дўкони очиш, таълим муассасасига интернет тармоқлари ва компьютер ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, Айдар-Арнасой кўли атрофида туризмни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежига келиб кетиш учун транспорт воситалари қатновини йўлга қўйиш, ёшлар учун имтёзли кредитлар олиш каби масалалари бораси қатор ёшларимиз ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Жумладан билдирилган фикр мулоҳазалар юзасидан коллежларнинг қошида китоб дўкони учун хона ажратилиши, таълим муассасаларида интернет тармоғи янада кенгайтириш учун "Алоқа" банк тамонидан Замира Нарзуллаеванинг мурожаати юзасидан ёшлар ўртасида компьютер ва хизмат кўрсатиш соҳасини очишга 5 йиллик имтиёзли кредит ажратиш белгиланди.

Бундан ташқири Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Э.Норпўлатов ёшларга қаратилаётган катта имкониятлар борасида таъкидлаб – бугунги кунда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли ва аъло ўқиётган талабаларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тамонидан таълим контрагининг 35 фоизи тўлаб берилаёганлиги, ёшлар бандлиги таъминлашда имтёзли кредитлар ажратилаётганлиги, ёшлар ва ёш оилаларга уй-жойларнинг барпо этилаётганлиги айниқса, иқтидорли соҳа вакллари бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш орқали "Келажак бунёдкори” каби медалларнинг берилиши борасида атрофлича тўхталиб ўтди.

Ёш тадбиркор ва фермерлар, ёшлар иттифоқи етакчи ва фаоллари, иқтидорли ва ижодкор ёшлар, спортчилар, ёш ўқитувчилар, корхоналарда меҳнат қилаётган ёшлар, уюшмаган ёшлар иштирокида учрашувлар ва очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман

Кенгаши раиси Бегзод Абдурахимов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!