Солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш мавзусида тадбир ўтказилди

Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастурининг тинч ва инклюзив жамиятларда (2017-2020 йилларда) коррупцияга қарши курашиш Глобал лойиҳаси доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва тадбирларини қўллаб-қувватлашга доир Дастурини амалга ошириш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг назорат режаси ишлаб чиқилган эди.

Ушбу режа ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида коррупцияга қарши курашиш бўйича саъйи – ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда коррупцияга тоқат қилмаслик маданиятини ривожлантириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

9-декабрь халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси»нинг иккинчи устувор йўналишида кўрсатилган коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга алоҳида урғу бердилар.

Шунингдек, давра суҳбатида солиқ органларида коррупцияга қарши кураш соҳасида 2017 йил 3 январда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февраль кунидаги ПҚ-2752-сон қарори билан «2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури»га тасдиқланишининг аҳамияти, мазкур норматив ҳужжатларни ҳаётга тўлиқ жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этишда солиқ органлари тегишли хизматларининг ўрни ва коррупциянинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари ҳамда уни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16-12-2017, 11:28
0
399

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига