Жиззахда хорижда яшириниб юрган ватандошларни қайтариш чоралари кўрилмоқда Ўзбекистон

 Жиззах вилояти ИИБ, Тергов департаменти, Жиноят-қидирув бошқармаси ва Жиззах вилоят прокуратураси ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жиноят содир этгач, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган жиззахликларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ вакили  маълум қилди. 

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

 Мажлисда қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига республикада олиб борилаётган сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ислоҳотлар, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Авф тўғрисидаги фармон, Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган «Амнистия тўғрисида»ги қарор, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, «қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс агарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши, фуқаролик паспорти йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтган бўлса, консуллик элчихоналаридан ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириб беришда амалий ёрдам кўрсатилиши, оилавий, моддий аҳволи инобатга олиниши, ўз айбига чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган моддий зарарнинг 70 фоизи қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Қайд этилишича, 2017 йил 25 июнь куни худди шу мазмундаги йиғилишдаги тушунтириш ишлари натижасида Жиззах вилояти ИИБ раҳбариятининг амалий ёрдами билан қидирувда бўлган 15 нафар қидирувдаги шахслар ўз иҳтиёрлари билан тергов ва суд органларига келишган. 

Мисол учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан қидирувда бўлган А.С. Москва шаҳрида яшириниб юрган. Унинг фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтиб кетгани сабабли Москва шаҳридаги Ўзбекистон консуллигидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Унинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, авиачипта харид қилишда кўмак берилган. Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганидан сўнг, «қамоқ» эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, ҳозирда эркинликда тергов ҳаракатларида иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 2441-моддаси 1-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми айбланиб, 9 йил озодликдан маҳрум қилинган, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Авф тўғрисидаги фармон билан озодликча чиққан Мамарасулов Ғолиб сўзга чиқиб, 2012 йилда Москва шаҳри ҳудудида диний оқим даъвати асосида нотўғри йўлга кириб қолганлигини, асл ислом дини моҳиятини тўғри тушунмаганлиги оқибатида адашганлигини, қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига давлатимиз кечиримли экани тўғрисида сўзлаб берди. 

Йиғилишда иштирок этган қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, қонуний тушунча олишди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 17-12-2017, 19:44
0
379

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига