Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. O`zLiDeP Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказди

O`zLiDeP Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказди

Cана : 21-12-2017   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 454

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Мирзачўл тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Дўстлик МФЙ фуқаро ва фаоллари билан сайёр қабул ўтказди.

Ушбу ўтказилган сайёр қабул давомида хусусан, ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар, молия, банк соҳасига оид ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича мурожаатлар ҳамда таклифлар билдирилди.

Хусусан, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 10 та муаммо, молия, банк бўйича 1 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда 1 та муаммо ва таклифлар билдирилди.

Жумладан, Ипак йўли ҚФЙ, Сирдарё кўчаси, 9 уйда яшовчи Б.Хошимов маҳалласи ҳудудидаги "Марказий таъмирлаш устахонаси” га қарашли буш турган бинони ноль қийматдаги ставка буйича ижарага олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Азимова томонидан ўрганиб чиқилиб маъсул бўлган туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этишини айтди.

Дўстлик маҳалласидаги, 14 ўйда яшовчи Б.Носиров кўп қаватли уйларининг том қисмидан ёғингарчилик оқибатида чакка ўтаётганлиги юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Э.Эргашев томонидан ўрганиб чиқилиб маъсул бўлган туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этишини айтди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Ж.Тойиров маҳалласидаги Қумсой кўчасида ёғингарчиликларда кўча қисмининг сув босиши ҳамда лой бўлиб кетиши оқибатида йулдан юриб булмаслиги ҳамда чиқиндилардан тозаланиши юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масалани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Маматхўжаева томонидан ўрганиб чиқилиб ва ўз назоратига олган ҳолда маъсул бўлган туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этишини айтди.

Шунингдек, Б.Кенжаев тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги ҳозирда у миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиши айтиб ўтди. Ушбу ишлаб чиқилган маҳсулотларини сотиш учун бозор ҳудудидан жой ажратилиши юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу масалани жойида ва ижобий ҳал этиш юзасидан O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи маъсул ходимлари ҳамда депутатлар билан биргаликда Мирзачўл туман деҳқон бозори раҳбари Т.Салиев билан суҳбатлашилганда масала юзасидан тегишли тартибда бозор ҳудудидаги расталаридан бирини ажратилишини таъкидлаб ўтди. Бундан фуқаро Б.Кенжаев бу жавобдан қониқиш ҳосил қилди ҳамда масала жойида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча муаммолий масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлар томонидан депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиб масалаларни ижобий ҳал қилинишига келишилди ва муаммолар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

А.Якубов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!