“Адолат” СДП томонидан меҳр мурувват тадбири ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти, Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги 29-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун партиянинг "Меҳр-мурувват” тадбири ташкиллаштирилди.

- Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёшлар ҳам унумли фойдаланиб келишмоқда. Бунинг исботини уларнинг таълим олиш жараёнидан, спорт ва турли ҳил тўгараклардаги иштирокидан билишимиз мумкин. – дейди Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати О.Шукуров.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари ва янги йил муносабати билан берилган эсдалик совғалари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шодлик улашди.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 08 01 2018 йил
0
176

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига