Солиқ бошқармаси бошлиғи Форишдаги 12 та ночор оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказди

Солиқ бошқармаси бошлиғи Форишдаги 12 та ночор оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказди

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимжонов жорий йилнинг 29 март куни Фориш туманининг 4-секторга қарашли энг чекка худудларидан бўлган Қизилқум ва Учқулоч маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, 12 та кам таъминланган оилалардан хабар олди.

Синовли кунларда серкак бўлишга чақириш, ҳимояланиш тартиблари тушунтирилиб, уларга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи гегина воситалари етказилди. Фориш туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари одамларни ўз уйларида қолишини, санитария-гегина қоидаларига қатьий амал қилишини тарғибот қилмоқда. Халқ орасида асосан, ёши катта кишилар оммавий ахборот воситаларини, интернетдан янгидикларни кузатиб бориш имкони йўқ фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун барча тарғибот ва саховат тадбирларини жонлантиришга ҳаракат қилаяпмиз. Халқимизнинг хабардорлиги қагчалик ошиб, белгиланган тартибга шунчалик риоя қилса, албатта, биз хавфдан ҳоли бўламиз,-дейди Фориш туман ДСИ раҳбари Муҳаммад Турсунмуратов.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати