Арнасойда Ватан ҳимоячилари байрами ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь- "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санаът мактабида "Ўзбекистон мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” шиори остида "Армия-менинг ҳаётимда” мавзусида тадбири ўтказилди.

Тадбирда Арнасой туман хокими Ж.Бердибоевга бугунги харбий қисм ходимлари учун берилаётган имтиёзлар ҳамда шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди.

-Ёшларнинг теран нигоҳларида она ватанга бўлган садоқад, ишонч ва меҳр-муҳаббатни кўриб қувонасан киши. Юрт корига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларнинг маънан ва жисмонан етуклиги, бугун ўз исботини топмоқда,- дейди Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев.

Тадбир давомида тадбирга йиғилган ёшлар харбий хизматчиларнинг кундалик турмуш ҳаётлари ва бундан ташқари Жиззах Горнизон офицерлар уйи харбий оркестрларини куй-қўшиқлари ва харбий хизматчиларнинг бадиий чиқишлари билан танишишди ва ёшлар ўзларида она Ватанга бўлган самимий ишонч ҳамда меҳр-мухаббатлари ошишига эришилди.

 

 

Бегзод Абдурахимов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

туман Кенгаши раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 11-01-2018, 14:23
0
143

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига