Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззах шаҳрида адолат билимдони аниқланди

Жиззах шаҳрида адолат билимдони аниқланди

Cана : 11-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 503

Ўзбекистон "Адолат” СДПнинг "Ватан келажаги-ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида "Адолат билимдони” кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловда Жиззах шаҳридаги ҳуқуқшунослик, транспорт-алоқа, банк, педагогика, маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари ва "Сайилжойи” академик лицейларининг олти нафар иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси шаҳар ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаб боришди.

Якуний натижалари кўра, ҳуқуқшунослик касб-ҳунар коллежининг 2-курс талабаси Шаҳбоз Эргашев энг юқори балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Хумора Ортиқова ҳамда Дилдора Абдувоитовалар эгалладилар. Барча иштирокчилар Ўзбекистон "Адолат” СДП шаҳар Кенгашининг "Фахрий ёрлиқ”лари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Пўлат Ҳамзаев

Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят

Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!