Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Форишликларга Прокуратура томонидан совға топширилди

Форишликларга Прокуратура томонидан совға топширилди

Cана : 13-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 428

2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Хонигул Суюнова Фориш туман «Ўзбекистон» маҳалласида яшайди. Боқувчисини йўқотган. Касб-ҳунар коллежида ўқиётган бир нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Янги йил арафасида унга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси совғаси сифатида республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳомийлигида уйда тикувчилик билан шуғулланиши учун тикув машинаси совға қилинди.

– Бундай эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди, – дейди Хонигул Суюнова туман прокурори Зокир Анорбоев қўлидан совғани қабул қилиб оларкан. – Бирор ташкилотда ишлай десам ногиронлигим панд бериб ишламаётгандим. Энди уйда тикувчилик билан шуғулланиб ҳам оиламга, ҳам давлатга озми-кўпми фойдам тегади. Мен ҳам энди жамиятнинг фаол аъзоларидан бирига айландим. Бундай имкониятларни яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга раҳмат.

«Боғдон» маҳалласида яшовчи Дилафрўз Қўзибоқарова ҳам 1-гуруҳ ногирони. Унга ҳам уйда тикувчилик билан шуғулланиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг совғаси тикув машинаси ҳадя этилди.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!