Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. O'zLiDePнинг хотин-қизларга кўмаги ижобий бўлмоқда

O'zLiDePнинг хотин-қизларга кўмаги ижобий бўлмоқда

Cана : 17-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 295

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши "Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада O'zLiDePнинг "Тадбиркор аёл-юрт таянчи” истиқболли лойиҳаси доирасидаги тадбирларнинг алоҳида ўрни бор.

Йилдан йилга қамрови, кўлами, савияси ошиб бораётган мазкур лойиҳа доирасидаги "Тадбиркор аёл-юрт таянчи” деб номланган навбатдаги амалий семинар Мирзачўл туманида ҳам ташкил этилди.

- "Ипак йўли” маҳалласида яшаймиз. Оиламиз катта, турмуш ўртоғим ногирон, ўзим эса ишсизман, - дейди семинар иштирокчиларидан бири Мавлуда Шодмонова.- Маҳалламизда анча пайтдан бери фойдаланилмай турган бино бор. Бир нечта хонасини ижарага олиб тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш тараддудидаман.Шу сабаб, мазкур амалий семинарда олган кўникма ва маслаҳатларим жуда қўл келиши аниқ. Қолаверса, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” фаоллари бизнес режамни амалга оширишда тижорат банкларидан кредит маблағлари олишда яқиндан ёрдам беришмоқчи.

Амалий семинарда иштирок этган Мирзачўллик опа-сингилларимизнинг кўпчилиги ўз бизнесларини бошлаш учун имконият қидираётгани айниқса қувонарлидир.

Тадбирда шунингдек, бир қатор муаммоли масалалар хам атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли муассасаларга мурожаат қилиб, партиявий воситалар билан ҳал қилишга келишиб олинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!