Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан 2 нафар уюшмаган ёш ишга жойлаштирилди

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан 2 нафар уюшмаган ёш ишга жойлаштирилди

Cана : 18-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 318

Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги "Жиззах Текстил МЧЖ хорижий корхонасида "Инновацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш – тараққиётнинг муҳим омилимавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Жиззах Аккумлятор заводи директори ўринбосари, Халқдепутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Ҳосилбек Абдурасулов мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқлиги, ёшлар янгиликларни анча тез ва самарали ўзлаштиради ҳамда сингдира олгани учун, тез ўзгараётган жамият энди ёшларсиз яшай олмаслигига, ёшларга доир иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида олға қадамлар қўйилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирда қатнашган "Жиззах Текстил” МЧЖ хорижий корхонаси ходимлар бўлими бошлиғи Озод Холжўраев "Жиззах Текстил” МЧЖ хорижий корхонасида 2018 йилда ииновацион технологияларни жалб қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар, бу ерда яратилаётган янги бўш ўринлари, бўш иш ўринларига эса асосан хеч қаерда ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган уюшмаган ёшлар жалб қилинаётганлигини айтиб ўтди. Тадбирда иштирок этган банк ходимлари иштирокчиларга кредит олиш тартиби, бизнес лойиҳаларга кредитлар ажратиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан 2 нафар уюшмаган ёшлар ушбу корхонага ишга қабул қилинишди.

 

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!