Шароф Рашидов туман солиқчилари қишлоқларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этмоқда

Шароф Рашидов туман солиқчилари  қишлоқларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этмоқда

 Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари карантин шароитида аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, вилоятга коронавируснинг  кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман миқёсида кўчма  савдо дўконлари  мунтазам ташкил этилмоқда. Унда 12 та “Дамас” ва “Labo” автомашиналари гегиена талабларига асосан дизенфикцияланиб, қишлоқ хўжалиги, ун ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини  туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллаларга етказиб берилмоқда.  

Бундан ташқари солиқ ходимлари  дон корхонасидан ишлаб чиқилаётган ун маҳсулотини ҳам жойларда сотилиши борасида назоратни  олиб бораяптилар. Бу аҳолига уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда зарур харидни амалга оширишини таъминлайди. – дейди туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  Зиёдулла Ҳудойқулов. - Керакли озиқ-овқат маҳсулотлари  аҳолимиз уйларига  яқин ерга келтириб берилаётган экан, барча фуқароларга “Сиз кимгадир кераксиз - уйда қолинг!” деб қоламиз.

                                                      Вилоят ДСБ Ахборот хизмати