Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арнасойдаги тадбир Президент Мурожаатномасига қаратилди

Арнасойдаги тадбир Президент Мурожаатномасига қаратилди

Cана : 24-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 347

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси халқимиз учун тарихий воқеа бўлди. Президентимиз мурожаатномасида ижтимоий соҳани ривожлантиришга алохида эътибор қаратди ва бу борада устивор йўналишларни белгилаб берди.

Жумладан мурожаатнома юзасидан ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Арнасой туман Прокуратураси ҳамкорлигидаги Арнасой туман Тинчлик МФЙ аҳолиси билан учрашувида – аҳолининг реал дароматлари, иш хақи, степендия, пенсия ва ижтимоий нафақаларини босқичма-босқич ошириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг яққол ифодаси борасида фикр мулоҳазалар ўрин олди.

Қайд этилдики, муражаатномада айтилгандек илм фан маданият санъат ва адабиёт соҳаларида сидқидилдан хизмат қилаётган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, жумладан уларнинг уй-жой, ижтимоий ва тиббий шароитларини яхшилаш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича қабул қилинган барча фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, том маънода халқимиз фаровонлиги йўлидаги буюк ислоҳатлардан биридир. Айниқса, маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида такитлаб, маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасигатааллуқли 12 та муҳим ҳужжат қабул қилинганлиги ва бу борада келгусида ижобий ўзгаришлар борасида такидланди.

Шунингдек, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашборасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилинганлиги бу борада туманда ёшлар ўртасида янгича ёндашувларни ҳаётга тадбиқ қилишлиги борасида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида маҳаллада тоза ҳудуд бўйича бир нафар ходим бириктирилиши, аҳоли бандлигини йўлга қўйиш ва ҳунармандчиликни ривожлантиришда имтиёзли банк кредитларини олиш борасида таклифлар илгари сурилди.

Аҳоли тамонидан билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилиб, тегишли тартибда қаноатлантирилиши қайт этилди.

 

Бунёд Икрамов

Арнасой туман Прокурорининг ёрдамчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!