Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. 4-сектор: Мурожаатлар ортида инсонлар тақдири мужассам

4-сектор: Мурожаатлар ортида инсонлар тақдири мужассам

Cана : 25-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 794

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида Жиззах вилоят ДСБга қарашли Бахмал, Ғаллаорол ҳамда Фориш туманларида секторлар фаолиятини ташкил этишдаги устувор вазифалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни касаначилик асосида иш ҳамда имтиёзли шартларда уй-жойли қилиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

 

Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходимлари, туман ҳокими, туман халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи, "Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компанияси ва қурилиш фирмалари вакиллари иштирокида мавжуд муаммо ва масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Жумладан, Фориш туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-секторга қарашли Оқтепа МФЙ, "Тутак” массивида 2010-2016 йилларда намунали лойиҳа асосида бунёд этилган уйлар эгаларининг муаммоларига ечим топиш мақсадида мавжуд вазият ўрганиб чиқилди. Ишчи гуруҳ аъзолари қурилиш корхоналарининг масъулиятсизлиги натижасида сифатсиз қурилиш ашёлари ишлатилиши туфайли уйлар талабга жавоб бермайдиган ҳолга келиб қолганлигининг гувоҳи бўлдилар. Фуқаролар Робия Раҳматова, Зоҳид Мўминов, Дилдора Нурқулова, Мадина Иномова, Ирода Эгамова, Бобур Саидаҳмедовларнинг хонадонлари ҳам сифатсиз қурилганлиги аниқланди. Ҳамида она Очилова эса хонадонида табиий газ босимини кўтариш юзасидан қилган мурожаати ҳам жойида ўрганиб чиқилди. Ижрочиларга 2018 йил 15 февралга қадар ушбу хонадонлар эгаларининг муаммоларини бартараф этиш юзасида муҳлат берилди. 

Фориш тумани 1935 йилда ташкил топган. Маркази – Боғдон шаҳарчаси. Майдони – 9.53 минг кв.км. Туманда 23 та МФЙ мавжуд. Аҳоли сони 88700 кишидан иборат. Туманда кўп қаватли уйлар сони 34 та, ижтимоий соҳа объектлари 76 та, шундан 64 та мактаб, 6 та мактабгача таълим муассасаси, 6 та касб-ҳунар коллежлари фаолият юритади. Тадбиркорлик субъектлари сони 706 нафарни ташкил этади. Улардан саноат корхоналари 82 та, қўшма корхоналар 3 та, кичик бизнес субъектлари 621 та. Айни пайтда ҳудудда 2 та бозор, 6 та масжид, 90 та қабристонлар мавжуд.

Шу куни туман ҳокимлигида сектор бошлиқлари ва аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар ўз иш вақтининг 3 дан 2 қисмидан кам бўлмаган қисмини уйма-уй юриб, аҳолининг ҳолидан хабар олишга йўналтириш шартлиги таъкидланди. Сектор штабларида компьютерлар, факс телефони ва телевизорлар бўлиши, қолаверса 10-15 кишини қабул қилиш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. 

Афсуски, кўп жойларда секторлар фаолияти талабга жавоб бермаяпти. Президентимизнинг уйма-уй юриш талаби айрим масъуллар томонидан бажарилмаётганлиги билдирилди. Секторлар штабларида зарур шароитлар яратилмаган. Аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти. Аксар ҳолларда секторларга бириктирилган ишни ҳал этиш салоҳиятига эга эмас. Натижада мурожаат этувчилар ечим ўрнига тушунтириш ёки маслаҳат мазмунидаги жавоблар олиш билан чекланмоқда. Бу табиийки, қайта мурожаатларга сабаб бўляпти.

Бу борада Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида яшовчи бир фуқаро бир йил давомида ўз муаммоси ечими юзасидан 273 марта мурожаат этган. Фориш туманида истиқомат қилувчи бошқа фуқаро эса 60 марта мурожаат қилган. Бу кўрсаткичлар сектор раҳбарларининг иш услуби талабга жавоб бермаслиги белгиси сифатида таъкидланди.

Эндиликда сектор бошлиқлари – ҳокимлар, прокурорлар, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарларининг фаолияти ижтимоий, иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, коммунал, ҳуқуқ-тартибот масалаларига доир муаммоларни уйма-уй юриб ҳал этишига қараб баҳоланиши маълум қилинди. Бунда шикоятлар сони ҳам эътиборга олинади. Давлатимиз раҳбари томонидан секторлар бошлиқлари фаолияти ижобий баҳоланмаётгани айтилиб, ишни жонлаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Сардор Ражабов – Фориш туман ДСИ бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!