Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззахлик “Ёш либераллар” ташаббус билан чиқди

Жиззахлик “Ёш либераллар” ташаббус билан чиқди

Cана : 26-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 284

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги "Ёш либераллар” клуби томонидан "Бизнес психология” бўйича навбатдаги ўқув семинарини ўтказишди.

Семинарда ёшларга ўз олдига аниқ мақсад қўйиш, учраётган тўсиқ ва муаммоларни қандай бартараф этиш йўллари, тадбиркорликни бошлаш, ташкил этиш, уни бошқариш, бизнес ғоя танлаш, бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбиркорлик ҳақида бошланғич маълумотлар берилди.

Жорий "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ёш либералларнинг ҳар бири биттадан инновацион лойиҳа ишлаб чиқиш, бир нафардан энди тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёки ишсиз юрган уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган ва улар ҳаётида учраётган муаммоларни аниқлаш ташаббусини билдирдилар.

 

Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот

хизмати котиби
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!