ХАЛҚ МАНФААТЛАРИНИ КЎЗЛАБ...

Шу йилнинг 23-, 24 январь кунлари вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайёр қабули бўлди. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш сайёр қабул якунларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходимлари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлар, вилоят, шаҳар, туман халқ қабулхоналари мудирлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, солиқ, тиббиёт, халқ таълими ва бошқа алоқадор корхона-ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокидаги йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эргаш Салиев қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Президентимиз ташаббуси билан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида республиканинг барча вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси бошчилигида сайёр қабуллар ўтказилаётир. Вилоятимизда ҳам шу пайтга қадар 6 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Унда 800 дан зиёт фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Амалга оширилган ишлар фуқароларга қулай шароит яратиш, халқни рози қилиш мақсадида ташкил этилганлиги такидлаб ўтилди.

Сайёр қабул натижаларига бағишланган йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Исломович Муҳаммадиев жойларда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар тўла-тўкис уддаланмаётганлигини таъкидлади. Вилоятда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганлигини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан ҳудудлар ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ секторларига бўлинган. Уларга ишчи гуруҳлар бириктирилган. Сектор аъзолари иш кунининг учдан икки қисмини секторларда ўтказиши, ҳудудда уйма-уй юриш йўли билан аҳолининг муаммоларини аниқлаши, уни "туман-вилоят-республика” тамойилига риоя қилинган ҳолда ҳал қилиш чораларини кўриш вазифаси топширилган. Юзага келган муаммолар эса "Йўл харитаси”га киритилиши, назоратга олиниши, ижросининг таъминланиши белгиланган.

Шунга қарамасдан ҳамон секторлар фаолияти кутилган натижаларни бермаётганлиги йиғилишда алоҳида таъкидланди. Чунки, сектор аъзолари уйма-уй юрмаяптилар. Ўзларига юклатилган вазифаларни уддаламаяптилар. Бу ҳол фуқароларнинг Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига мурожаатлари сонининг ошишига сабаб бўлаётир. Йиғилишда юзага келган вазият танқидий баҳоланиб, секторлар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб, "Виртуал қабулхона” тизимининг такомиллашган янги шакли ишга туширилади. Унда фуқароларнинг мурожаатлари секторлар кесимида акс этади. Мурожаатларнинг сони сектор раҳбарларининг фаолиятига баҳо бериш имкониятини яратади. Ҳудуднинг ижтимоий ривожланиш ҳолати эса мутасаддиларни рағбатлантириш ёки лавозимидан озод қилишгача бўлган кескин чоралар кўрилишига сабаб бўлади.

Икки кун давомида Жиззах шаҳри ва вилоятимиздаги 9 та туманда фуқароларнинг оммавий қабули ташкил қилинди. Тадбир давомида "Виртуал қабулхона” ва Халқ қабулхоналарига қилинган мурожаатлар асосида 678 та фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди. Рўйхатга олинган фуқароларнинг оммавий қабулда иштирок этолмаганларининг мурожаати назоратга олиниб, тегишли сектор раҳбарларига уларниинг яшаш жойларига бориб, мурожаатини қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

Муаллиф олган сурат

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 26 01 2018 йил
0
193

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига