Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззах шаҳар ва Пахтакор туманида “Ҳоким ва ёш фермерлар” учрашуви ўтказилди

Жиззах шаҳар ва Пахтакор туманида “Ҳоким ва ёш фермерлар” учрашуви ўтказилди

Cана : 29-01-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 475

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими раислигида ташкил этилган "Ҳоким ва ёш фермерлар” урашувида Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманларидан келган "Ёш фермерлар” иштирок этди.

Учрашувда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш фермерларимиз учун давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, вилоятимизда фермерчиликка қаратилаётган эътибор, ютуқ ва камчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, ёш фермерлар билан очиқ мулоқотга киришилди. Фермерларимиз ва фермерликка қизиқувчи ёшларимиз томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилот вакиллари жавоб бердилар.

Учрашув давомида ёш фермер ва фермерлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар томонидан 6 та фермерлик ва деҳқон хўжалиги фаолиятини бошлаш учун ерлар ажратиш, 1 та кредит олиш, 1 та Жиззах шаҳрида бўш турган бинони "ноль” қийматида олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаатлар қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Пахтакор тумани молия бўлими мажлислар залида Пахтакор, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл, Шароф Рашидов, Дўстлик туманларидан ташриф буюрган ёш фермерлар билан учрашди.

Пахтакор туманидаги учрашувда 4 та фермерлик ва деҳқон хўжалиги фаолиятини бошлаш учун ерлар ажратиш, 1 та 2017 йилги пахта-ғалла пулини банкдан ололмаган шу сабаб пулни олиш, 1 та Мирзачўл туман Халқ банки ҳисобида турган чопиқ тракторни кредитга олиш ва 1 та "Яккабулоқ" ф/х ер майдони атрофидаги дранажлари 10 йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинди.

 

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!