Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арнасойда Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган хотира тадбири ўтказилди

Арнасойда Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган хотира тадбири ўтказилди

Cана : 01-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 281

ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти Кенгаши тамонидан Арнасой туман 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд кунига бағишланган "Мустақиллик меъмори” номли хотира тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг юртимиз учун олиб борган ислоҳатлари ва юрт равнақи йўлида оқилона сиёсати йўлида ундан ибрат олиш, машаақатлар билан қўлга киритилган мустақилликни асраб авайлаш каби тушунчалар илгари сурилди ва мактаб ўқувчилари саҳна кўриниш ва видео роликлар намойиш қилинди.

Тадбирда ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси Р.Нурматов - Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасини ёд этиб, ҳаёти давомида олиб борган ислоҳотлар ва эришган ютуқлари ҳамда асарлари борасида таъкидлаб ўтди. Қайд этилдики бу инсоннинг буюк жасорати, қаҳрамонлиги орқали халқимизнинг бир неча асрлар оша қадрсизланиб келаётган тинчлик деб аталган олий қадрияти қарор топганлиги ва амалга оширган улуғвор ишлари ёдга олинди.

Иштирокчилар тамонидан тақдим қилинган видео роликлари ва тайёрлаган саҳнавий кўринишлари Ислом Каримовнинг китоблари ва фахрий ёрлиқлар билан муносиб равишда тақдирланди.

 

Барчиной Юсупова

Арнасой туман 22-ИДУМ ўқувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!