Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Cана : 02-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 658

Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишини бошлади.

У.Эгамов 1984 йил 2 октябрда Жиззах шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини "Халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги бўйича тамомлаган (2008 йил, бакалавр). 2015–2016 йилларда Япония сиёсий тадқиқотлар давлат институтининг "Давлат бошқаруви” йўналиши бўйича магистратурасида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йил август ойидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Халқаро молия институтлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни хисобга олиш ва мониторинг қилиш бошқармасининг етакчи мутахассиси сифатида бошлаган. 2012 йил декабр ойида ушбу бошқарманинг бош мутахассиси лавозимига тасдиқланган.

Японияда магистуратура дастурини тамомлагандан сўнг, 2017 йил ноябр ойидан У.Эгамов ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ахборот-таҳлил Бош бошқармасининг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўлимида бош мутахассис лавозимида давом эттирди.

2017 йил май ойидан жорий йилнинг февраль ойига қадар У.Эгамов Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг Ташқи савдони бож-тариф орқали тартибга солишни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

 
Вилоят ҳокимлиги 
Ахборот хизмати 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!