Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Фирибгар курсдош

Cана : 03-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 316

Дамира собиқ курсдоши Баҳромни кўчада учратиб хурсандчиликдан боши осмонга етди. Орадан шунча йил ўтди, ахир. Талабалик йиллари ёдига тушди, курсдошидан дўст-дугоналар ҳақида суриштира бошлади. Баҳром "иши беш” эканлигини билдирар экан, суҳбат давомида хоҳловчилар бўлса Жиззах Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини қистириб ўтди.

Бу гап курсдошни бефарқ қолдирмади, чунки синглисининг олий маълумот олиш нияти бор. Дамира темирни иссиғида босиб, институтга кириш учун зарур бўладиган "соққа” билан қизиқди. Айтилган миқдор баландроқ эди-ю, диплом қўлга тегса харажатлар қопланишини ўйлаб, курсдошига телефон қилишни дилига тугиб қўйди. Уйига келибоқ, жигарлари, синглиси билан маслаҳатлашди.

Қисқаси, Дамира Жиззах шаҳрининг "Заргарлик” маҳалласида курсдошига "хамир учидан патир” - 700 АҚШ доллари берди. Пулни узатар экан хаёлидан "Институтда Баҳром анчайин олғир йигитлар сирасига кирарди, ўқишга киритишнинг эпини топар... алдамасмикан, ўлибдими, курсдош бўлса...” деган ўйлар кечди.

Тест жавоблари эълон қилингач, синглисининг кўзларидаги алам ёшларини кўрган Дамира ўша пайтдаги нохуш ўйлари ўнг келганлигини ҳис қилди. Дастлаб, Баҳром турли баҳоналар тўқиди, бу йил тест бошқачароқ ўтгани, вазият кутилмаганда ўзгарганини баён қилди. Энди Дамиранинг ташвиши пулни ундириш бўлиб қолди. Долларни қайтариш борасидаги илтимослар дўқ-пўписага айланди ҳамки курсдошдан садо чиқмади.

Ниҳоят, алданганлигига амин бўлган Дамира ички ишлар идорасига мурожаат этди. Шундай қилиб, Шароф Рашидов тумани, Нурлиқуёш маҳалласи, "Марварид” кўчасида яшовчи Д. С.нинг аризасига асосан Мирзачўл тумани, "Дўстлик” маҳалласи, Улуғбек кўчасида яшовчи, шу ҳудуддаги мактаб ўқитувчиси Б. М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Энди фирибгар муаллим суд томонидан ўзига қандай жазо белгиланишини кўзи тўрт бўлиб кутаяпти.

(Исмлар ўзгартирилган)

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот гуруҳи.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!