Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Вилоят ДСБ кутубхонасига янги 50 та адабиёт тақдим этилди

Вилоят ДСБ кутубхонасига янги 50 та адабиёт тақдим этилди

Cана : 05-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 364

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида "Кутубхонага китоб совға қиламан” хайрия акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот ресурс марказлари,  томонидан юртимиз нашриётларида  чоп этилган  янги китоблар кўргазмаси ҳам ёйма китоб савдоси ташкил этилди.

Ушбу тадбир тизимда маънавий-маърифий  соҳаларда  амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг муҳим қисми сифатида ўтказилмоқда, дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Муҳаммадиев. Тадбирда бошқарма ходимлари, айниқса ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, бу жараённи келгусида ҳам мунтазам ташкил этиб бориш асосий мақсадимиздир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг давлат солиқ бошқармасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Қобил Маматқуловнинг айтишича "Кутубхонага китоб совға қиламан” хайрия акцияси доирасидаги тадбирда тўпланган китоблар бошқарманинг китоб фондини бойитишга сабаб бўлади.

Шу куни бошқарма қошидаги кутубхонага ходимлар томонидан харид қилинган янги 50 дона китоб тақдим этилди.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, истиқлол арафасида ва мустақиллигимизнинг дастлабки даврида айрим юртдошларимизда китобга, китобхонликка қизиқиш бир қадар сусайган бўлсада, ҳозирги пайтда юртимизда китобхонлик, китобсеварлик фазилати яна юксалиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Солиқ ходимлари учун ташкил этилган тадбирда бу яна бир бор исботини тортди десак янглишмаган бўламиз.   

 Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!