Форишда янги 90 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Фориш туманида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда таълим соҳасида улкан янгилик бўлган мактабгача таълим тизимининг ташкил топиши соҳа ходимлари олдига улкан вазифалар қўймоқда. 2018 йил давомидаФориш тумани «Нурак», «Гараша», «Осмонсой», «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинларида замонавий талаблар асосидаги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Учқулочда бундан бир неча йил олдин тугатилган геология қидирув партиясига тегишли, маблағ етишмаганлиги сабабли фаолияти тўхтаб қолган боғча биноси қайтадан таъмирланиб 90 ўринли мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.

Боғчанинг ишга туширилиши муносабати билан тантанли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Жиянов, «Учқулоч» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Норбиби Аҳмедова, боғча мудираси Муҳаббат Равшанова, ота-оналар номидан Шарофат Тўраева, халқ депутатлри туман Кенгаши депутати Йўлдош Бердибековлар сўзга чиқиб, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама етук, баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун яратилган шарт-шароит ва ва имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Янги ташкил этилган «Камалак» мактабгача таълим муассасасида 90 нафар Ўғил-қизлар таълим-тарбия оладиган бўлса, мактабгача таълим муассасасининг ишга туширилиши ҳисобига 15 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 7-02-2018, 13:42
0
85

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига