Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Форишнинг «Хонбанди» маҳалласидаги чиқинди хонага ким жавобгар?...

Форишнинг «Хонбанди» маҳалласидаги чиқинди хонага ким жавобгар?...

Cана : 13-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 297

Ён-атрофни, ҳовли-жойни тоза-озода ва саранжом-саришта тутиш ота-боболаримиздан қолиб келаётган эзгу фазилат. қолаверса, тозалик ва озодалик саломатлигимиз гарови бўлиб, турли чиқиндилар йиғилиб қолган жойлардан айрим юқумли касалликлар келиб чиқиши табиий ҳол. Шу билан бирга йиғилиб қолган чиқиндилар ёқимсиз ҳид таратиб, атмосфера ҳавосининг бузилишига олиб келади.

«Хонбанди» маҳалласи мутасаддилари ва бу ерда яшовчи аҳоли кейинги пайтда ана шу муҳим масалани унутганга ўхшайди. Акс ҳолда шаҳарчадаги айрим кўп қаватли уйлар атрофлари, шаҳарча ичкарисидаги ариқлар чиқинди хонага айланмаган бўларди. Ҳар ким турли чиқиндиларни елим халталарга солиб, дуч келган жойга ташлаб кетавериши натижасида шаҳарчанинг айрим жойларида тўп-тўп чиқиндилар уйилиб қолган. Айниқса, шаҳарчага кираверишдаги уюлиб ётган чиқиндилар, ташлаб кетилган турли елим пакетлар хунук манзара касб этади. Бу шаҳарчага ҳам ҳар куни у бу юмуш ёки меҳмондорчиликка республикамизнинг турли ҳудудларидан қанчадан-қанча меҳмонлар келиб кетяпти. Улар ушбу манзараларни кўриб, бизнинг савиямизга, юриш-туришимизга баҳо бериши тайин.

Наҳотки минг-минглаб одамлар яшаётган ана шу мўъжазгина шаҳарчада одамларни сафарбар этиб, ҳашар уюштириб, шаҳарчани турли чиқиндилардан тозалаб ободонлаштирайлик, деган фидойи, жонкуяр инсон топилмаса?

Аслида «Хонбанди» маҳалласи мутасаддилари бу борада бош бўлиб, ишни ташкил этишлари керак эмасми? Чиқиндиларни турли жойларга ташлаб кетмаслик, атроф муҳитни тоза ва озода сақлаш ҳақида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳашарлар уюштириб шаҳарчани ободонлаштириш уларнинг вазифалари эмасми? Ёки улар ҳам сен менга тегмасанг, мен ҳам сенга тегмайман, қабилида иш тутишаяптими? Тозалик, ободлик ҳар биримизнинг кўнгил ободлигимиздир.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!