Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззахда ёшларга “Камалак” ва иттифоқ кўкрак нишонларини топширилди

Жиззахда ёшларга “Камалак” ва иттифоқ кўкрак нишонларини топширилди

Cана : 13-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 530

Мамлакатимиздаги болаларнинг манфаатлари ҳимоячиси, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳомийлигидаги "Камалак” Болалар ташкилоти бу борада самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жиззах вилоятида бугунги кунда 542 умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб уларда ташкилотининг минглаб аъзолари таълим тарбия олиб келмоқда. Жиззах шаҳрида жойлашаган Шароф Рашидов боғида "Камалак” болалар ташкилоти сардорлари ва Иттифоқ сардорларининг1000 нафарига "Камалак” ва Иттифоқ кўкрак нишонлари тарқатилди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тўхамишев Ботир, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров, "Камалак” болалар ташкилоти раиси Суюн Силлиев, Жиззах шаҳридаги таълим муассасалари ва вилоят "Камалак” болалар ташкилотининг вилоят сардорлари таклиф этилди.
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров томонидан "Камалак” ва Иттифоқ Сардорларига кўкрак нишонларини топшириш мароси бўлиб ўтди.
Қувончдан порлаган бу болаларнинг қалбида ёшлар ташкилотига нисбатан ишонч ва фидоийлик туйғулари янада мавж урди.
-Бизга нисбатан берилган бундай юксак эътибордан бениҳоя мамнунмиз, эндиликда биз вилоятимизниг чекка ҳудудларига бориб, таълим муассасаларида таҳсил олаётган тенгдошларимиз билан фикр ва тажриба алмашамиз. Бутун вилоятимиз сардорлари номидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуровга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу рағбат ва ишонч бизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди, дейди вилоят Иттифоқ сардори Диёр Тожиев.

 

Элдор НАВРЎЗОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!