Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Ғаллаоролнинг чекка ҳудудларида O`zLiDeP кўмагида ёшларга спорт комплекслари барпо этиладиган бўлди

Ғаллаоролнинг чекка ҳудудларида O`zLiDeP кўмагида ёшларга спорт комплекслари барпо этиладиган бўлди

Cана : 13-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 267

Ғаллаорол туманидаги "Самарқанд” ҳамда "Бахт” фуқаролари йиғинида O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар бўйича 8 та муаммо, фермер хўжалигига оид масалалар бўйича 1 та муаммо ва таклифлар тегишли мутахассислар томонидан ўрганилди.

– Ҳалигача маҳалламизда ёшларимиз спорт билан шуғулланиши учун бир дона ҳам спорт комплекслари, истироҳат боғлари барпо этилмади,- дейди "Олимлар” МФЙ яшовчи Мирза Эшматов.

Мазкур масала юзасидан партия фаоли "Сангзор Парранда” МЧЖ раҳбари Диёр Бозорбоев жорий йил давомида туман марказида ёшлар учун спорт иншоатлари қурилиши ва узи раҳбарлик қилаётган "Сангзор Парранда” МЧЖни кенгайтириши мақсадиди янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлигини таъкидлади ва юқоридаги масалалар 2018 йил давомида ижобий ҳал этилишига ваъда берди.

Шунингдек, "Ғаллакор” қишлоғида яшовчи Саломат Жўлбекованогирон ўғли Жаҳонгир Жўлбековни ногиронлар уйига жойлаштиришда бир қанча қийинчиликларга учраётгани юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Эркин Хўжақулов томонидан ўрганиб чиқилиб туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этишини таъкидлаб ўтди.

А.Якубов

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!